Ражаб Тойиб Эрдўған Покистон ва Ўзбекистонга уюштирилажак сафардан кутаётган натижаси ҳақида тўхталиб ўтди.
Ражаб Тойиб Эрдўған Покистон Ислом Республикасига бўлган ташрифидан сўнг, Ўзбекистонга йўл олди.
Бугун тунда Самақанд шаҳрига етиб келган Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрига гул қўйди.
Икки давлат раҳбарлари ўртасидаги суҳбат 2 соат 40 дақиқа давом этган.
“Бизнинг дўст ва биродар бўлишимиз тарихий масулиятдир”, дейди Ражаб Тойиб Эрдўған.
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти қабрини зиёрат қилиш билан расмий ташрифни бошлаган Ражаб Тойиб Эрдўған 4 декабрь куни ўтказиладиган сайлов хусусида тўхталиб ўтди.
Туркия президенти билан учрашган Шавкат Мирзиёев Эрдўғанга ташрифи учун миннатдорчилик билдирди.
Ражаб Тойиб Эрдўған Шавкат Мирзиёев билан ўзаро учрашувда нутқ сўзлаб, икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ҳақида фикр билдирди.
Икки мамлакатнинг бугунги муносабатлари Ўзбекистон ва Туркиянинг имконият ва салоҳиятига мос эмаслиги қайд этилди.
Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистонга ташриф буюрганидан сўнг, ўзаро муносабатлар ижобий тарафга янада юксалиши кутилмоқда.