“Бизнинг дўст ва биродар бўлишимиз тарихий масулиятдир”, дейди Ражаб Тойиб Эрдўған.
Маълумотларга кўра, икки давлат рахбарларининг Самарқандда ўтказилган учрашувидан аввал Ражаб Тойиб Эрдўған “ўзбеклар ва турклар ўртасида абадий дўстлик” алоқаларини ўрнатишни исташи ҳақида баёнот берган. Бу ҳақда Туркия президентининг расмий сайти хабар берди.
“Бу, нафақат бизнинг умумий қизиқишларимиз талаби, балки бизнинг дўст ва биродар бўлишимиз тарихий масъулиятдир”, дейди Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған.
Туркия ва Ўзбекистон раҳбарларининг учрашувида Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушўғлу ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ҳам иштирок этган.