Мудофаа вазирлиги ҳарбий чақирув вақтини ўзгартириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди.
Чақирув тадбирларини ўтказиш даврида йилдан йилга такрорланиб келаётган камчиликлар ва юқорида кўрсатиб ўтилган ортиқча сарф-ҳаражатлар ҳамда энг аввало, фуқароларга қулайликлар яратишни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг 2018 йил 28 ноябрда ўтказилган кенгайтирилган таркибдаги йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев томонидан фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш ва белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган фуқароларни захирага бўшатиш муддатини йилнинг февраль-март ойларидан март-апрель ойларига ўтказиш таклифи берилган.
Шунга асосан Мудофаа вазирлиги томонидан “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Чақирув даврининг қиш мавсумидан баҳор мавсумига ўтказилиши натижасида муддатли ҳарбий хизмат ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақиришга доир сарф-харажатларни камайтириш ҳамда ноқулай об-ҳавода кутиш пунктларида уларни кузатиш учун келган ота-оналарга қулайликлар яратиб беради.