...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳарбийларнинг жанговор тайёргарлиги ўта мураккаб шароитда оширилди


18:29, 05.02.2019 Жамият
 3 240

Машғулотлар якунида намуна бўлганлар бўлинма командирлари томонидан эътироф этилди.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округига қарашли “Пачкамар” дала-ўқув майдонида навбатдаги амалий машғулотлар ўтказилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
 


Машғулот аввалида ҳарбий хизматчилар ўзларининг жисмоний тайёргарлигини яна бир бор синовдан ўтказиш мақсадида махсус тўсиқли йўлагидан ўтишди. Турли-туман тўсиқлардан иборат йўлакни маҳорат билан ўтган ҳарбий хизматчилар сўнг отиш машғулотларига йўл олган.
 


Ўточар қуроллардан ўқ отиш машғулотларида алоҳида ва гуруҳ таркибида амалий машқларни бажариш чоғида иштирокчиларнинг эгаллаган тажриба ва кўникмалари тўлақонли намоён бўлди.
 


“Мерганларга қўйилган талаб энг аввало кўзга ташланмаслик, товуш чиқармаслик, душманни исталган масофа ва ҳолатда бехато нишонга олишдир. Ўтказилган машғулотларда ҳам асосий эътибор ҳарбий хизматчиларнинг жанговар руҳини юксалтиришга қаратилди”, дейди “Содиқ хизматлари учун” медали соҳиби подполковник Шерзод Мадраҳимов.
 


Машғулотлар якунида намуна бўлганлар бўлинма командирлари томонидан эътироф этилди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Мудофаа вазирлиги машғулот 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар