...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мудофаа вазирлиги марказий аппарати ҳудудидаги дарахтларда кимнинг қасди бор?


20:30, 16.01.2019 Жамият
 5 523

Мудофаа вазирлиги марказий аппарати ҳудудини ободонлаштириш ҳамда инсон ҳаёти ва саломатлигига хавф солиши мумкин бўлган омилларнинг олдини олиш мақсадида қуриган, ковагига қурт тушган ва кучли шамол вақтида қулаб тушиш хавфи мавжуд дарахтларни кесиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.



Бунда дарахтларни кесиш учун Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туман ҳокими Ижроия маҳкасининг 15-сонли тегишли рухсатномаси олинган. Рухсатнома ҳудудий табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан белгиланган ҳолда ҳақиқий ҳисобланади.

Мазкур ҳужжат орқали вазирлик жойлашган ҳудуд олдидаги бир нечта қариган, қуриган, ковагига қурт тушган Эман, Зарин ҳамда Чинор дарахтларини кесишга рухсат берилди. Рухсатнома 10 кун ичида кесилган дарахтлар ҳисоботи билан биргаликда тақдим этилган жойига қайтарилади.

Бу ердаги томири билан олиб ташланадиган дарахтлар ўрнига манзарали дарахтларнинг ёш ниҳоллари экилади.



Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг сайти орқали дарахтларни кесишга рухсат бериш реестри мавжуд бўлиб, у орқали баённома рақами ва санаси, юридик ёки жисмоний шахс номи, туман, кўча, баённоманинг қисқача мазмуни, дарахтлар сони ва тури, қарор ва тўлов шакли билан танишиш мумкин.

Теглар:Мудофаа вазирлиги дарахтлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар