...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент вилоятида учиб юрган ҳарбий вертолётлар нимадан далолат?


20:18, 16.01.2019 Жамият
 14 790

Тошкент вилоятидаги аэродромлардан бирида ўқув-амалий парвоз машғулотлари ўтказилди

Мудофаа вазирлиги Ҳарбий ҳаво кучлари ҳарбий хизматчилари томонидан Тошкент вилоятидаги аэродромлардан бирида ўқув-амалий парвоз машғулотлари ўтказилди.

Машғулот давомида Ўзбекистон Республикаси Олий авиация билим юрти курсантларининг малакаси синовдан ўтказилди. Бунда ҳарбий учувчилар 600, 900 ҳамда 1200 метр баландликда “H-125”, “Mi-24”, шунингдек, “Mi-8” вертолётлари ёрдамида турли манёврларни бажардилар.





Парвоз чоғида учувчилардан тоғ ҳудудларига учиш ва юқори тоғ майдончларига қўниш каби амалий кўникмларни бажариш талаб этилди.
30 нафарга яқин ҳарбий учувчи иштирок этган машғулот давомида парвозларни тезкорлик билан муваффақиятли бажариш, фавқулодда ҳолатларда қандай ҳаракатланиш, шу билан бирга замонавий ҳарбий ҳаво техникаларидан самарали фойдаланиш бўйича тегишли кўникмалар мустаҳкамланди.

Теглар:ҳарбий вертолётлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар