...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтдаги фаввораларга оид қарор қабул қилди


19:52, 16.01.2019 Жамият
 4 893

Қарор Тошкентдаги фавворалар атрофидаги ҳудудлардан фойдаланишга тааллуқли.

Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳридаги фавворалар ҳолатини яхшилаш ва реконструкция қилиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда ҳокимлик Матбуот хизмати хабар берди.
 
Унга кўра, “Тошкент фаввораси” давлат унитар корхонаси балансидаги фаввораларни капитал таъмирлаш, ободонлаштириш ва реконструкция қилиш белгиланди.
 
Шунингдек, фавворалар атрофидаги ҳудудларга шартнома асосида тижорат ва кўнгил очиш объектларини жойлаштириш, бунда давлат-хусусий шериклик тамойили билан тадбиркорлик субъектларига беғараз уч йилдан ўн йилгача бўлган муддатга топширилишга розилик берилди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Тошкент Фаввора 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар