...
МЕНЮ
ONLINE TV

QALAMPIR.UZ башорати тўғри чиқди. Тошматов ишдан кетди


12:13, 02.02.2019 Жамият
 24 180

Аввалроқ, Ўзбекистон бокс федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтиши, унда ташкилий масала кўрилиши ҳақида хабар берган эдик. Хабарда 2014 йилдан буён федерацияда фаолият юритиб келаётган айни дамдаги вице-президент Шерзод Тошматов лавозимидан озод этилиши тахмин қилинганди. 

QALAMPIR.UZ башорати тўғри чиқди. Ҳисобот-сайлов конференциясида Тошматов лавозимидан озод этилди. Бироқ, унинг ўзи йиғилишда иштирок этмади. Унинг ўрнига эса Сакен Пўлатов тайинланди. 

2014 йилдан буён Ўзбекистон бокс федерацияси президенти лавозимида Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов қолмоқда. Амалда федерацияни вице-президент бошқаради. Тошматов даврида эса Ўзбекистон бокси қатор ютуқларга эришган. Унинг лавозимдан озод этилиши эса МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов билан муносабатларига дарз кетиши билан боғланмоқда.

Маълумот ўрнида, янги вице-президент Сакен Пўлатов 1975 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Кўп вақт Тошкентнинг "Локомотив" футбол клуби тизимида фаолият кўрсатган.

Теглар:бокс федерацияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар