Тошматовнинг лавозимдан озод этилишига МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов билан ўзаро келишмовчилик сабаб бўлиши мумкин.
МОҚ расмий сайтида маълум қилинишича, тадбир давомида ташкилий масалалар кўрилади. Шунингдек, раҳбарият таркибида ўзгаришлар рўй бериши кутилмоқда.
QALAMPIR.UZ тўплаган маълумотларга қараганда, Ўзбекистон бокс федерациясининг биринчи вице-президенти лавозимида ишлаб келган Шерзод Тошматов истеъфога чиқарилади.
Маълумот ўрнида, Шерзод Тошматов 2014 йилнинг ноябридан буён Ўзбекистон бокс федерациясида фаолият юритиб келмоқда. Федерация президенти лавозимида эса 2014 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Очилбой Раматов ишламоқда.
Спорт соҳаси вакиллари ва ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга қараганда, Тошматовнинг лавозимдан озод этилишига МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов билан ўзаро келишмовчилик сабаб бўлиши мумкин.