...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олимпиада қаҳрамонлари Ўзбекистонга етиб келди


12:03, 22.10.2018 Спорт
 2 294

Улар Тошкент халқаро аэропортда тантанали равишда кутиб олинди.

Аввалроқ, 6-18 октябрь кунлари Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес шаҳрида бўлиб ўтган III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари якунлангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун тунда ушбу мусобақада иштирок этган спортчилар Ўзбекистонга қайтиб келди. Улар Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида тантанали тарзда кутиб олинди.
 
Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Миллий олимпия қўмитаси раиси Умид Аҳмаджонов,  спортчиларнинг яқинлари, иштирок этди.


 
Тадбир давомида Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов сўзга чиқар экан, мусобақада муваффақиятли иштирок этган ёш спортчиларни табриклади. Ўзбекистонда спортга қаратилаётган эътибор ўз самарасини бераётганини алоҳида қайд этиб ўтди. Қўлга киритилган ютуқлар учун спортчи ва мураббийларга миннатдорлик билдирди.
 
Маълумот ўрнида, ўйинлар давомида ўзбекистонлик спортчилар томонидан 16 та медаль қўлга киритилди. Таққослаш учун, 2014 йилги ўсмирлар Олимпиадасида Ўзбекистон 10 та медалга эга чиққанди ва якунда медаллар сифати бўйича 27-ўринни эгаллаганди. Демак, бу сафарги ўйинларда Ўзбекистон терма жамоаси ўз позициясини янада яхшилади ва жаҳоннинг 206 мамлакати ичида 13-ўриндан жой олди. Бу орқали Ўзбекистон ўсмирлар Олимпия ўйинларидаги ўз рекордини янгилади.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Буэнос-Айрес Абдужаббор Абдувоҳидов Умид Аҳмаджонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!