...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энг кўп уй-жой ва автомашина Тошкент шаҳрида сотилган. Энг ками қайси ҳудудда?


12:00, 22.10.2018 Жамият
 4 560

Республика бўйича нотариал идора орқали 259 387 та автомашина, 108 371 та уй-жой сотилган.

Адлия вазирлиги томонидан давлат нотариал идораларининг ўтган 9 ой мобайнидаги фаолияти таҳлил қилинди. Таҳлил натижаларига кўра, нафақат нотариат тизимидаги, балки бутун жамиятда ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар ҳақида айрим хулосалар чиқариш мумкин.
 
Нотариуслар томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида 3 192 819 та нотариал ҳаракат амалга оширилди. Яъни ўтган йилга нисбатан нотариал ҳаракатлар 4,5 % га камайган. Бу аксарият ташкилотлар томонидан ишга қабул қилиш, пенсия тўғрилаш, армияга чақирилган ёшлар ва бошқалардан ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхаси талаб қилиши бекор қилинганлиги билан боғлиқ.
 
ЎзАнинг хабар беришича, нотариуслар томонидан йил бошидан буён 17 391 та сайёр тартибда нотариал ҳаракат тасдиқланди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 24 %га ўсган.


 
Республика бўйича нотариал идора орқали 259 387 та автомашина, 108 371 та уй-жой сотилган. Яъни фуқаролар томонидан уй-жой сотиб олиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,7 % га, автомашина сотиб олиш 4,3 % га кўпайган.
 
Маълумот учун:
 
Энг кўп уй-жой ва автомашина Тошкент шаҳрида сотилган бўлса, энг кам уй-жой ва автомашина Сирдарё вилоятида сотилган. Энг кам автотранспорт олди-сотди шартномалари Сирдарё вилоятидаги нотариуслар томонидан (4 857) амалга оширилган.
 
Нотариуслар томонидан 144 591 та нотариал ҳаракат бўйича жисмоний шахслар Солиқ кодексининг 331-моддасига асосан давлат божи тўлашдан озод қилинган. Шундан пенсия ва нафақа пулларини олиш учун 87 827 та ишончнома тасдиқлаб берилган.
 
Нотариуслар фаолиятидаги энг қизиқарли статистик маълумот сифатида эр-хотиннинг умумий мол-мулкига мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳномалар ҳамда никоҳ шартномалари тузишни айтиш мумкин. Ўтган давр давомида нотариуслар томонидан 789 та мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳномалар берилган ва 129 та никоҳ шартномалари расмийлаштирилган.
 
Республика бўйича алимент тўлаш ҳақида атиги 9 та битим тасдиқланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Нотариус Мулк автомобиль 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар