...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми 41,1 фоизга ошди


10:44, 14.12.2018 Жамият
 3 069

Ўз навбатида ҳисобот даврида юк машиналари ишлаб чиқариш ҳам 7,2 фоиз(3785 та) ўсган.

Ўзбекистонда жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида қанча автомобиль  ишлаб чиқирилгани маълум қилинди.
 
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасидан хабар қилишларича, жорий йилнинг 11 ойи давомида Ўзбекистонда 174,5 мингта автомобиль ишлаб чиқарилди. Ўтган йилнинг шу даврида ушбу кўрсаткич 123,7 минг дона бўлган. Ўсиш 41,1 фоизни ташкил этди.
 
Ўз навбатида ҳисобот даврида юк машиналари ишлаб чиқариш ҳам 7,2 фоиз(3785 та) ўсган.
 
Автобус ишлаб чиқариш эса, аксинча, тушишда давом этяпти. Ўтган 11 ойда 733 дона автобус етказиб берилган бўлса, 2017 йилнинг шу даврида бу миқдор 915 тани ташкил этганди.
 
Тракторлар ишлаб чиқариш ҳажми ҳам кескин ошган — 760 тадан 2976 тагача. Қарийб 4 баробар.

Теглар:Давлат статистика қўмитаси Автомобиль 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар