...
МЕНЮ
ONLINE TV

СамДУ қошида ихтисослаштирилган мактаб очилади


10:59, 14.12.2018 Жамият
 2 183

Самарқанд давлат университети қошида аниқ ва табиий фанларга ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилади.

“Самарқанд давлат университети қошида аниқ ва табиий фанларга ихтисослаштирилган мактабни ташкил этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
 
Қарорга мувофиқ,  Самарқанд давлат университети қошида аниқ ва табиий фанларга ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилади.
 
Қуйидагилар ихтисослаштирилган мактабнинг асосий вазифалари этиб белгиланмоқда:
 
  • физика, математика, кимё ва биология фанлари бўйича иқтидорли ўқувчиларни танлаш, уларга замонавий талаблар доирасида чуқурлаштирилган назарий ва амалий билимларни бериш, олий таълим тизими учун юқори интеллектуал ёшларни тайёрлаш;
 
  • ҳар бир иқтидорли ўқувчининг индивидуал ривожланиш хусусиятлари асосида профессор-ўқитувчиларни бириктириш, уларда мустақил таълим олиш ҳамда илмий-ижодий иш билан шуғулланиш кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш;
 
  • иқтидорли ўқувчиларни республика ва халқаро танловларда муваффақиятли иштирок этишини таъминлаш;
 
  • таълим жараёнига ўқитишни янги ва самарали усулларини, илғор мамлакатлар тажрибаларини киритиш, инновацион педагогик ва ахборот технологияларини кенг жорий этиш;
 
  • юқори касб маҳоратига эга бўлган олим-педагогларни жалб этган ҳолда, ўқитиладиган фанлар бўйича махсус дарсликлар, электрон ўқув адабиётлар, услубий ишланмалар яратиш, ўқувчиларнинг фан сирларини чуқур ўрганишлари учун зарур шароитлар яратиш.
 
Ихтисослаштирилган мактабни Самарқанд Банк коллежи негизида ташкил этилади. Самарқанд шаҳар, Даҳбет кўчаси, 45-уй манзилида жойлашган Самарқанд Банк коллежининг бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди билан бирга Ихтисослаштирилган мактабга оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул берилади.
 
2018/2019 ўқув йили якуни билан Самарқанд Банк коллежи ўқувчиларининг хоҳиш-истакларини инобатга олган ҳолда, тегишли йўналишлар бўйича яшаш жойига яқин бўлган коллежларга белгиланган тартибда жойлаштирилади.
 
2019-2020 ўқув йилидан бошлаб ихтисослаштирилган мактабнинг 7-синфга физика-математика йўналиши бўйича 60 нафар ва  кимё-биология йўналиши бўйича 60 нафар ўқувчилар физика-математика ва кимё-биология фанларидан ўтказиладиган танлов асосида қабул қилинади.

Ихтисослаштирилган мактаб директори Самарқанд давлат университети тавсиясига мувофиқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг тегишли буйруғига асосан лавозимига тайинланади ва озод этилади.

Теглар:Самарқанд давлат университети Вазирлар Маҳкамаси қарори Ихтисослаштирилган мактаб 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар