...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Электрон ҳукумат” тизими инфратузилмаси лозим даражада ривожланмаяпти – Президент


11:15, 14.12.2018 Жамият
 1 301

Қатор ҳал қилинмаган муаммо ва камчиликлар сақланиб қолмоқда.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 13 декабрь куни “Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарувига рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукумат ҳамда ахборот тизимларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Давлат раҳбари ушбу фармонда бир қатор муаммолар ҳақида сўз очган.
 
Ўзбекистонда маъмурий тартиботлардан ўтишни соддалаштириш, аҳоли турмуши сифатини ошириш, инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган электрон ҳукуматни, шу жумладан, давлат хизматларини кўрсатиш тизимини модернизация қилиш ва ривожлантириш борасида изчил чоралар кўрилмоқда.
 
Шунга қарамай, рақамлаштиришни таъминлашга ва рақамли иқтисодиётга ўтишга тўсқинлик қилаётган қатор ҳал қилинмаган муаммо ва камчиликлар сақланиб қолмоқда.
 
Президентга кўра, давлат ахборот тизимларини ривожлантиришнинг ягона принциплари ишлаб чиқилмаган, ушбу соҳадаги тадбирлар эса ўзаро ва бошқа ахборот тизимлари билан узвий боғланмаган ҳолда амалга оширилмоқда.
 
“Электрон ҳукумат” тизими инфратузилмаси лозим даражада ривожланмаяпти, бу давлат хизматларини кўрсатишда ва идоралараро электрон ҳамкорлик қилишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллашга ўз таъсирини кўрсатмоқда.
 
“Электрон ҳукумат” тизимини жорий этишда таъсирчан мувофиқлаштирув ва ягона технологик ёндашувнинг мавжуд эмаслиги ресурсларнинг нооқилона фойдаланилишига олиб келмоқда ҳамда тадбирларнинг самарадорлигини пасайтирмоқда.
 
Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, “Электрон ҳукумат” тизимининг жорий этилишини таъминлаш, аҳоли, бизнес ва давлат ўртасида самарали ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш учун қўшимча шарт-шароит яратиш мақсадида, шунингдек, 2017-2021йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ ушбу фармон имзоланди. 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Электрон ҳукумат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар