...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон давлат ходимлари учун махфий алоқа хизматини ишга туширади


11:22, 14.12.2018 Жамият
 5 260

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ходимлари учун ўз хизмат вазифаларини бажаришда фойдаланиш мажбурий этиб белгиланди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарувига рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукумат ҳамда ахборот тизимларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Фармонга мувофиқ, Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги электрон ҳукумат соҳасидаги ҳамда давлат бошқарувида ахборот тизимларини жорий этишда ваколатли орган этиб белгиланди.
 
Шунингдек, Агентлик ушбу соҳада ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда давлат органли ва ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш учун масъул ҳисобланади.
 
Бундан ташқари, ахборот тизимлари, ресурслари ҳамда дастурий маҳсулотларни яратиш ва жорий этиш бўйича лойиҳалар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Агентликда экспертизадан ўтказилиши шартлиги белгиланди.
 
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирилигига “Электрон ҳукумат” тизими доирасида амалга оширилаётган ахборот тизимлари, маълумотлар базалари, дастурий маҳсулотларни яратиш ва жорий этиш бўйича лойиҳаларнинг амалга оширилиши ва молиялаштирилишини тўхтатиш ҳамда уларни тўлиқ хатловдан ўтказиш вазифаси топширилди.
 
2019 йил 1 апрелга қадар Агентлик лойиҳаларни танқидий кўриб чиқиб, лойиҳанинг мақсадга мувофиқ, долзарб, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсад ва вазифаларга мос келадиганларини давом эттиради ҳамда 2019 йил 1 майгача “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқади.
 
Алоқанинг махфийлиги, тезкорлиги, хавфсизлиги ва телекоммуникация хизматларига сарфланадиган бюджет маблағларининг тежалишини таъминлайдиган ҳукумат мобил алоқаси тизими жорий этилади.
 
Ушбу тизим 2019 йил 1 апрелдан бошлаб давлат органлари, ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ходимлари учун ўз хизмат вазифаларини бажаришда фойдаланиш мажбурий этиб белгиланди.

Теглар:Махфий алоқа Электрон ҳукумат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар