...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош вазирнинг виртуал қабулхонаси Британия мутахассислари нигоҳида


12:36, 12.11.2016 Жамият
 6 160

Ўзбекистон электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича БМТнинг 2016 йилги рейтингида юқорилашга муваффақ бўлди.

Буюк Британия мутахассислари Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан қабул қилинган 2020 йилгача мўлжалланган электрон ҳукуматнинг амалда қўлланилаётганини ижобий баҳолади.
 
“The Financial Times” газетасида “Ўзбекистон: электрон ҳукумат вакиллик демократияси ва давлат шаффофлигини таъминлашга хизмат қилади” мавзусида мақола чоп этилди. Бу ҳақда “Жаҳон” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
 
Бу борада айни вақтда 290 дан ортиқ замонавий ва талабларга мос хизмат турларини тақдим этаётган Ягона интерактив давлат хизматлари портали фаолияти ижобий натижаларга эришаётгани қайд этилди. 2016 йил бошидан бери мурожаатлар сони қарийб икки баробаргача ошиб, деярли 800 мингтани ташкил этди.
 
Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими ишга туширилиши орқали тадбиркорлар ва ишбилармонлар, фуқароларнинг давлат қарорлари ишлаб чиқилишида иштирок этиши таъминланмоқда.
 
Очиқ маълумотлар Миллий портали ишга туширилиши биланоқ 630 минг мартадан кўп фойдаланилган. Бу эса янги бизнес лойиҳаларининг ривожига хизмат қилади. Портал 109 та ташкилот томонидан тақдим этилган 1750 та очиқ маълумотлар тўпламини ўз ичига олган.
 
Газетадаги мақолада келтирилишича, солиқ ва статистик ҳисоботлар, декларацияларни топшириш, тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш, “Электрон виза” каби онлайн хизмат турларига талаб кучли. Бундан ташқари, давлат харидлари бўйича электрон савдолар ягона тизими, “ягона дарча” маркази орқали тадбиркорларнинг хўжалик судларига мурожаатларининг электрон тизими ҳам яхши самара беряпти.
 
Газетанинг маълум қилишича, бугунги кунда мамлакатимизда аҳоли сони 32 миллион кишини ташкил қилади. Улар орасида аҳолининг 60 фоизни ташкил этувчи ёшлар уяли алоқа воситаларидан фойдаланади. 13 миллиондан ортиқ киши интернетдан фойдаланиш имкониятига эга. Натижага кўра, Ўзбекистон электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича БМТнинг 2016 йилни рейтингида юқорилашга муваффақ бўлди. Шу тариқа мамлакатимиз электрон ҳукумат қўлланилувчи давлатлар орасида 80-ўринда қайд этилган бўлса, ҳукуматнинг тадбиркорлар ва фуқаролар билаш бевосита ишлашини таъминлаётган электрон иштирок индексига кўра 47-поғонани эгаллаган.
 
Бу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида 3-ўринда, Марказий Осиё бўйича эса 1-ўринда турибди.
 
2016 йил 25 сентябрда ишга тушган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонаси фаолияти аҳоли ва давлат органлари ўртасидаги муносабаиларни янада мукаммаллаштиргани қайд этилди. Виртуал қабулхонага мурожаат этаётган фуқаронинг шахсий маълумотлари талаб этилмаслиги фаолиятни янада енгиллаштиради. Имконияти чекланган кишилар телефон орқали виртуал қабулхонага мурожаат этишлари мумкин.
 
Шунингдек мақолада электрон ҳукумат Ўзбекистон келажаги учун хизмат қилувчи ўзига хос омил бўлиши таъкидланган.
Расулова Дурдона

Теглар:Электрон ҳукумат Виртуал қабулхона The Financial Times 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар