...
МЕНЮ
ONLINE TV

НАТОнинг Афғонистондаги базасида портлаш содир бўлди


12:22, 12.11.2016 Олам
 2 473

Портлаш сабаби ва жабрланганлар сони ҳали номаълум.

Афғонистоннинг Баграм шаҳридаги НАТОга тегишли авиабазада портлаш содир бўлди. Қурбонлар ва жароҳатланганлар бор. Бу ҳақда Лента хабар берди.
 
Бу воқеа 12 ноябрь куни Қобулдан унча узоқ бўлмаган Баграм шаҳарида маҳаллий вақт билан 05:30 да содир бўлган. Жабрланганларнинг сони маълум эмас. Портлаш содир бўлган жойга зудлик билан тиббиёт ходимлари етиб келди.
 
Баграм шаҳри губернаторининг айтишича, авиабазанинг ошхонаси олдида содир бўлган портлашда 3 киши ҳалок бўлган, яна 13 киши жароҳат олган. Портлашга нима сабаб бўлгани ҳали аниқланмади.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:НАТО Баграм Портлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!