...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ростовдаги портлаш вайроналари остидан қизалоқнинг жасади топилди


11:07, 16.01.2019 Олам
 3 890

16 январь ҳолатига кўра, ҳалок бўлганлар сони 5 кишини ташкил этмоқда.

Аввалроқ, Россиянинг Ростов вилояти Шахта шаҳрида маиший газ портлаши оқибатида кўп қаватли уйнинг икки қавати қулаб тушгани, Шахтадаги кўп қаватли уй вайроналари остидан аёл жасади топилгани, воқеа оқибатида ҳалок бўлганлар сони 2 нафарга етгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 16 январь ҳолатига кўра, ҳалок бўлганлар сони 5 кишини ташкил этмоқда. Қутқарувчилар портлаш оқибатида қулаган уйнинг вайроналари остидан қизалоқнинг жасадини топдилар. Бу ҳақда ТАСС Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб хабар бермоқда.
 
“Қутқарувчилар охирги, бешинчи жасадни топиб, уни вайроналар остидан олию чиқдилар, қидирув ишлари тугатилди”,  дейди Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг матбуот котиби.
 
14 январь куни эрталаб Ростов вилоятидаги тўққиз қаватли уйнинг бирида портлаш содир бўлди.  Натижада 9 ва 8-қаватлар қулади. Етти киши қутқарилди, беш киши ҳалок бўлди. Айни вақтда ушбу портлаш ортидан жиноий иш қўзғатилган.
 
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълумотларига кўра, портлаш натижасида 9-қаватдаги иккита ва 8-қаватдаги иккита – дами 4 та хонадон вайрон бўлган. Портлаш содир бўлган пайтда уйда 55 киши бўлган. Улардан 43 киши эвакуация қилинган, 7 нафари вайроналар остидан олиб чиқилган, шундан икки киши шифохонага ётқизилган. Улардан бири 2017 йилда туғилган чақалоқ. Юқорида қайд этилганидек 55 кишидан 5 нафари ҳалокат қурбони бўлган.  

Теглар:Ростов Портлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Ростовда портлаш!

12:38, 14.01.2019 10 488

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!