Портлаш оқибатида кўп қаватли уйнинг икки қавати қулаб тушган.
Аввалроқ, Россиянинг Ростов вилояти Шахта шаҳрида маиший газ портлаши оқибатида кўп қаватли уйнинг икки қавати қулаб тушгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 15 январь куни қутқарувчилар Шахтадаги кўп қаватли уй вайроналари остидан аёл жасадини топган. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
“Ҳалок бўлганлар сони 2 нафарга етди. Тахминан 72-квартирада яшаган аёл кишининг жасади топилди”, дейилади хабарда.
Айни вақтда уч кишининг тақдири номаълумлигича қоляпти.
Маълумот учун, Портлаш оқибатида саккизинчи ва тўққизинчи қаватларда жойлашган 4 та квартира зарар кўрган. Қутқарувчилар вайроналар остидан етти кишини чиқариб олишган. Улар орасида она ва бола ҳам бор. 140 киши эвакуация қилинган.
Портлаш бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Суннатилла Абдуллаев