...
МЕНЮ
ONLINE TV

Магнитогорск фожиаси қаҳрамони Россия Ҳукумати томонидан тақдирланди


20:09, 06.02.2019 Олам
 12 673

Маросим вилоят губернаторининг қароргоҳида бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ТИВ.

Аввалроқ, 2018 йилнинг 31 декабрь куни Россиянинг Челябинск вилояти Магнитогорск шаҳрида рўй берган фожиада 8 кишининг ҳаётини сақлаб қолган ўзбекистонлик Оламафруз Абдуллаев Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонасига таклиф этилиб, унга Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов томонидан қимматбаҳо совға, фахрий ёрлиқ тақдим этилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 6 февраль куни Челябинск вилояти (Россия) губернатори Борис Дубровский ва ҳудуднинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Маргарита Павлова Ўзбекистон фуқароси Оламафруз Абдуллаевга тантанали равишда “Яхшилик қилишга шошилинг” (“Спешите делат добро”) медалини топширди.
 
Маросим вилоят губернаторининг қароргоҳида бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ТИВ.
 
Фахрий ёрлиқда ёзилганидек, Оламафруз Абдуллаев “Россия Федерациясининг Конституцияси, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Европа Конвенцияси билан мустаҳкамлаб қўйилган инсон ва фуқаро ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ишига қўшган улкан ҳиссаси учун” медаль билан тақдирланди.
 
Медаль Челябинск вилоятидаги Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан таъсис этилган бўлиб, ҳар йили жамият учун муҳим ишларни амалга оширган ва оғир турмуш шароитларига тушиб қолганларга кўмаклашган шахсларга топширилади.
 
Оламафруз Абдуллайев “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК томонидан тақдим этилган бепул чипта билан 7 февраль куни Тошкентга учуб келади.
 

Теглар:Оламафруз Абдуллаев Челябинск Магнитогорск 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!