...
МЕНЮ
ONLINE TV

Миллий экспорт стратегияси ишлаб чиқилади, Ўзбекистон экспортёрлар ассамблеяси тузилади


19:47, 06.02.2019 Жамият
 2 043

Видеоселекторда экспортни кўпайтиришда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиб, бу борадаги ишларни жонлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Бироз аввал, бугун, 6 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларда экспорт ҳажмларини ошириш борасидаги энг муҳим вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Йиғилишда Президент экспортбоп маҳсулотлар таркибини диверсификация қилиш, экспортда хомашё бўлмаган маҳсулотлар улушини камида 60 фоизга етказиш зарурлигини таъкидлади. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикасининг 2019-2025 йилларга мўлжалланган Миллий экспорт стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.
 
Мазкур стратегия экспортёрларга кўрсатилаётган давлат хизматларини тўлиқ электрон шаклга ўтказиш, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш, “Doing Business” рейтингида “ташқи савдо” кўрсаткичи бўйича юқори 50 та мамлакат қаторига киритиш масалаларини қамраб олади. Хориж тажбирасидан келиб чиқиб, экспорт қилувчилар фаолиятини мувофиқлаштириш, уларга ҳар томонлама кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон экспортёрлар ассамблеяси ташкил этилади.
 
Видеоселекторда экспортни кўпайтиришда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиб, бу борадаги ишларни жонлантириш масалалари муҳокама қилинди.
 

Теглар:Экспорт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар