Қарор мамлакат экспорт қувватини оширишга йўналтирилган.
Қарор билан тадбиркорлик субъектларига қуйидагиларда ҳар томонлама кўмаклашиш Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари, Ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, вазирликлар, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг асосий вазифалари этиб белгиланди:
- юқори қўшилган қийматга эга экспортбоп рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш, хизматлар (туристик, тиббий, таълим, транспорт, қурилиш ва бошқалар) экспорти ҳажмини кескин ошириш ҳамда уларни кўрсатиш учун тегишли инфратузилмани жадал барпо этиш;
ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни етказиб беришда ҳамкорларни излаш ҳамда ташкилотлар ва корхоналар билан шартномалар тузиш.