Президент Мэттисга хизматлари учун миннатдорлик билдирган.
АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис 2019 йилнинг февраль ойи охирида истеъфога чиқади. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Мэттиснинг Трамп билан хайрлашув мактуби 20 декабрь куни топширилган. Хатда келтирилишича, Мэттис президент билан келишолмагани сабабли кетишга қарор қилган.
“Сиз мудофаа вазири лавозимига қарашлари сизга мос бўлган одамни тайинлаш ҳуқуқига эгасиз. Ўйлашимча, мен учун истеъфога чиқиш тўғри бўлади”, дейилади хатда.
Шунга қарамай, ҳар икки сиёсатчи Мэттис раҳбарлигида мамлакат мудофаа салоҳиятида ўсиш бўлганини таъкидлаган. Трамп ва Мэттис келишмовчилиги мудофаа вазирлиги учун қай бир танлов фойдали бўлишида келиб чиқди. Трамп янги жанговор техникалар сотиб олишни маъқуллаган бўлса, Мэттис АҚШ ҳарбийлари тайёргарлигини ошириш ва Пентагонни янада мустаҳкам молиялаштириш тизимига ўтиш тарафдори бўлган.
Президент Мэттисга хизматлари учун миннатдорлик билдирган ва тез орада янги мудофаа вазирини тайинлашини маълум қилган.

Суннатилла Абдуллаев