Трамп Конгресс палаталари олдидаги нутқида таклифини билдирган.
“Россия ЎҚРБШ шартларини кўп бора бузди. Шу сабабдан мен АҚШ расман шартномадан чиқишини эълон қилдим”, деган Трамп АҚШ Конгрессининг Сенати ва Вакиллар палатаси олдидаги нутқида.
Трамп бошқа бир шартнома бўйича келишувга эришиш ва унга Хитойни ҳам қўшиш мумкинлигини айтган.
“Балки бошқа бир шатртнома тузиб, унга Хитойни ҳам қўшармиз, балки йўқ. У ҳолда биз бундай ракеталарни ишлаб чиқаришга бошқалардан кўра кўпроқ маблағ ажратамиз ва бу соҳага кўпрон инновация киритамиз”, деган Трамп.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ жорий йилнинг 2 февралидан ЎҚРБШдаги фаолиятига чек қўйишини маълум қилганди. Қўшма Штатларнинг Россия билан келишувдан чиқиши ҳақидаги гаплар ўтган йили бошланганди.
Россия ўз навбатида АҚШ ЎҚРБШдан чиқиб, ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталарни Европа мамлакатларига жойлаштирса, ўша мамлакатлар ўзларини нишонга айлантиришини таъкидлаганди.