Талабанинг дўсти оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.
Кеча, 5 февраль куни катта муз бўлаги Санкт-Петербург давлат кимё-фармацевтика университети талабаси 23 ёшли Бобурбек Очиловни ҳаётдан олиб кетди. Бу ҳақда “Fontanka” хабар берди.
Унинг дўсти ва тенгдоши Баҳрулло Умаров кўплаб жароҳатлар билан Мария шифохонасига ётқизилган.
Бобурбекнинг гуруҳдоши, ўзбекистонлик йигит малакали фармацевт бўлиш учун ўқиётгани, шу кунларда кичик-назоратлардан ўтгани ва бир кафедрадан бошқасига югуриб юрганини билдирган. Томдан тушган муз уни Аптекар ва Попов корпуслари оралиғида ҳалок қилган.
Юз берган ҳодиса университет талабаларини карахт ҳолга туширган. Раҳбарият ҳам воқеадан сезиларли асабийлашган. Муз қулаган бино университет ҳисобида экани айтилган. Яъни, бино томининг қордан тозаланишига университет жавобгар бўлган.
Бахтсиз ҳодисадан кейин Санкт-Петербург прокуратураси Петрограддаги барча федерал биноларнинг томида текширув ўтказилишини маълум қилган.

Суннатилла Абдуллаев