Абдусалом Азизов АҚШнинг Центком қўмондонлиги билан учрашди.
Мудофаа вазирлиги матбуот хизматидан QALAMPIR.UZ га хабар қилишларича, 29-30 январь кунлари Флорида штатининг Тампа шаҳрида Абдусалом Азизов АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбарияти билан учрашди. Суҳбат давомида икки мамлакат Марказий Осиё ва дунёда тинчлик ҳамда хавфсизликни таъминлаш, ҳарбий кадрларни тайёрлаш, ҳамкорликдаги машғулот ва тренингларни ўтказиш, шунингдек истиқболдаги ҳарбий ҳамкорликнинг бошқа долзарб масалаларини муҳокама қилишди.
Ўзбекистон ҳарбий делегацияси CENTCOM қўмондонлигига ташрифи чоғида Стратегик таҳлил ҳамкорликдаги гуруҳ ҳамда Коалициявий мувофиқлаштирув марказининг функциялари билан танишди.
Ўзбекистон ҳарбий делегацияси АҚШга расмий ташрифини якунлади.