...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мудофаа вазирлигининг биринчи ҳарбий институтида Илмий-тадқиқот лабораторияси ташкил этилади


15:58, 25.01.2019 Жамият
 2 272

Илмий-тадқиқот лабораториясига қатор вазифалар юклатилди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти тузилмасида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Илмий-тадқиқот лабораторияси ташкил этилади.
 
Лаборатория миллий ва хорижий еткачи олий таълим муассасалари ҳамда илмий тадқиқот марказлари билан ҳамкорликда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказади.
 
Илмий-тадқиқот лабораториясига қуйидаги вазифалар юклатилади:
 
фундаментал, амалий ва инновацион илмий-тадқиқот ишларини ташкиллаштириш ва ўтказиш, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги инновацион лойиҳаларни кейинчалик уларни синовдан ўтказиш ва Ҳарбий институт ўқув жараёнига ҳамда Ўзбекистон Қуролли Кучлари қўшинлари фаолиятига татбиқ этиш йўли билан амалга ошириш;
 
илмий-тадқиқот лабораториясининг ўқув-илмий ва инновацион фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида олий таълим муассасалари, илмий, лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари ҳамда хорижий шериклар билан илмий ва илмий-техник ҳамкорликни ривожлантириш;
 
келгусида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги қўшинларида жорий этиш мақсадида замонавий ахборот-коммуникация жиҳозларини ишлаб чиқариш учун техник вазифаларни яратиш.
 
Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 17 январдаги қарори билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Инновацион ривожланиш вазирлиги Мудофаа вазирлигига Илмий-тадқиқот лабораториясини юқори малакали, амалий ишлар тажрибасига эга ва илмий-тадқиқотлар фаолиятига мойиллиги бўлган кадрлар билан тўлдиришда кўмаклашади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Мудофаа вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар