Янги бюро Ташқи ишлар вазирлиги қошида тузилади.
Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотларга хизмат кўрсатишни тубдан яхшилаш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жойлаштирилди.
Қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги “Дипломатик ваколатхоналарга хизмат кўрсатиш бошқармаси”, “Кўчмас мулк билан ишлаш дирекцияси” ва “Амбассадор” давлат унитар корхоналарини қўшиш йўли билан уларнинг негизида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги “Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюроси” давлат унитар корхонаси тузилади.
Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюроси дипломатик ваколатхоналарга хизмат кўрсатиш бўйича ягона буюртмачи қилиб белгиланади.
Қуйидагилар бюронинг асосий вазифалари этиб белгиланади:

- Ўзбекистон Республикасида дипломатик ваколатхоналарнинг фаолият олиб боришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, уларга комплекс сервис хизматлар кўрсатиш, дипломатик ваколатхоналарнинг тегишли равишда ишлашини таъминлашга қаратилган масалаларни ҳал қилиш ва чора-тадбирларни амалга ошириш;
- Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларда назарда тутилган дипломатик ваколатхоналарга хизмат кўрсатиш ва уларни жойлаштириш бўйича тадбирларни амалга ошириш;
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл дипломатик ваколатхоналари ва Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари учун мўлжалланган объект
- ва уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш;
- дипломатик ваколатхоналар ва уларнинг ходимларига бино, хоналарни ижарага бериш, кўчмас мулкнинг ижара ва олди-сотди шартномаларини расмийлаштиришда кўмак бериш (воситачилик қилиш), шунингдек, ушбу бино ва хоналарнинг эксплуатациясини таъминлаш;
- ўз вазифаларига тааллуқли масалалар бўйича дипломатик ваколатхоналарнинг манфаатларини Ўзбекистон Республикасининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида, корхона ва муассасаларида ифода этиш, шунингдек, дипломатик ваколатхоналарга хизмат кўрсатувчи ташкилот ва корхоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда дипломатик ваколатхоналарда ишлайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
- Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига унга юклатилган вазифаларни бажаришда, шу жумладан, хорижий инвестициялар ва илғор технологияларни жалб қилиш, миллий товар
- ва хизматларни олға суриш, мамлакатга туристлар оқимини кўпайтириш, протокол тадбирларини ўтказиш, хорижий делегацияларни кутиб олиш-кузатиш, чет элга хизмат сафарига чиқаётган ходимларга авиачипталар харид қилиш, автотранспорт хизматларини кўрсатиш ва бошқалар бўйича кўмак бериш;
- бўш вақт ва дам олишни ташкиллаштириш, туризм, жисмоний тарбия ва спорт сохасида хизматлар тақдим этиш.
Суннатилла Абдуллаев