...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқанд вилояти ҳокими сенатор бўлди


16:54, 25.01.2019 Жамият
 5 489

Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари асосида ўтказилди.

Бугун, 25 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг бўшаб қолган ўрнига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
 
“Zarnews”нинг маълум қилишича, қўшма мажлисни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов очди.
 
Йиғилиш оқсоқоллар кенгаши томонидан Олий Мажлис Сенати аъзолигига номзод таклиф этилди. Депутатлар номзод бўйича ўз муносабатларини билдирди.
 
Шундан сўнг Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари асосида ўтказилди.
 
Яширин овоз бериш натижаларига кўра, 7-Истиқлол сайлов округидан Самарқанд вилояти Кенгаши депутати, Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Оқбўтаевич Турдимов Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Самарқанд вилояти Эркинжон Турдимов Сенат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар