...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош вазирнинг ўринбосарига ҳам парламент сўрови юборилади


15:57, 15.12.2018 Жамият
 3 176

Таълим олиш ҳуқуқларини амалга оширишга тўсқинлик қилаёган қатор муаммолар ҳали ҳам сақланиб қолмоқда.

Олий мажлис Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлисида сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазири  ўринбосари Азиз Абдуҳакимовга имконияти чекланган ёшларнинг таълим олиши учун яратилган шарт-шароитлар юзасидан парламент сўрови юбориш тўғрисидаги масалани кўриб чиқдилар.
 
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида, “Таълим тўғрисида”ги, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунларида ҳар кимнинг билим олиш ҳуқуқи мустаҳкамлаб қўйилган бўлса-да, имкониятлари чекланган шахслар бу ҳуқуқдан тўлиқ фойдалана олмаяпти.
 
Уларнинг таълим олиш ҳуқуқларини амалга оширишга тўсқинлик қилаёган қатор муаммолар ҳали ҳам сақланиб қолмоқда. Шу туфайли Ўзбекистон Республикаси Бош  вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимовга имконияти чекланган ёшларнинг таълим олиши учун яратилган шарт-шароитлар юзасидан парламент сўрови юбориш зарурати келиб чиқган. Ушбу масала юзасидан Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарори қабул қилинган.
 
Эслатиб ўтамиз, Сенатнинг ўн еттинчи ялпи мажлисида сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповга ҳам парламент сўрови юбориш тўғрисида қарор қабул қилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Сенат Парламент сўрови Ялпи мажлис 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар