Мамлакатнинг шимолий қисмида ҳаво ҳарорати-8 даражагача тушиб кетади.
Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 16 декабрь куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +3...+5, кундузи +5...+7 даража бўлади. Шамол тезлиги 7-12 м/сга етиб, ёмғир ёғади.
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси -3...+2, кундузи +3...+8 даража бўлиши кутилмоқда. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, туман тушади.
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ёмғир ёғиб, ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5, кундузи +3...+8 даража бўлади. Шамол тезлиги 7-12 м/сга етиб, қор аралаш ёмғир ёғади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5, кундузи +2...+7 даража бўлади. 7-12 м/с тезликда шамол эсиб, қор ва ёмғир ёғиши кутилади.
Сурхондарё ва Қшқардарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +2...+7, кундузи +5...+10 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 7-12 м/сга етиб, ёмғир ёғади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -8...-3, кундузи -3...+2 даража бўлади. Шамол тезлиги 7-12 м/сни ташкил этиб, қор ва ёмғир ёғиши кутилади.
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси ва кундузи -3...+2 даража бўлади. 7-12 м/с тезликда шамол эсиб, қор аралаш ёмғир ёғади.