...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонга қор ва 17 даража совуқ яқинлашяпти


16:36, 01.02.2019 Жамият
 24 577

Гидрометеорология хизмати маркази об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Гидрометеорология хизмати маркази 3-6 февраль кунлари Ўзбекистонда ҳукм сурадиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
 
Тошкент ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 3 февралда бироз ёмғир ёғиши мумкин. 4 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 5 февралда баъзи жойларда қор ёғади. 5 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 4-5 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-4 февралда 0...+5 даража бўлади, 5-6 февралда -12...-7 даражагача пасаяди, кундузи 3 февралда +10...+15 даража бўлади, 4-6 февралда -7...-2 даражагача пасаяди.
 
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-4 февралда -7...-2 даража бўлади, 5-6 февралда -17...-12 даражагача пасаяди, кундузи 3 февралда +2...+7 даража бўлади, 4-6 февралда -10...-5 даражагача пасаяди.
 
Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. 3 февралда ҳаво ҳарорати кечаси -5...0 даража, кундузи +2...+7 даража бўлади, 4-6 февралда кечаси -14...-9 даража, кундузи -8...-3 даражагача пасаяди.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 3 ва 6 февралда ёғингарчилик кутилмайди. 4 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 5 февралда баъзи жойларда қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 4-5 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3 февралда кечаси -3...+2 даража, кундузи +10...+15 даража бўлади. 4 февралда кечаси 0...+5 даража, кундузи +3...+8 даража бўлади. 5-6 февралда кечаси -12...-7 даража, кундузи -7...-2 даражагача пасаяди; Навоий вилоятининг шимолида ҳаво ҳарорати 3-4 февраль куни кечаси -7...-2 даража бўлади, 5-6 февралда -17...-12 даражагача пасаяди, кундузи 3 февралда +2...+7 даража бўлади, 4-6 февралда -10...-5 даражагача пасаяди.
 
 
Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 3 ва 6 февралда ёғингарчилик кутилмайди. 4 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 5 февралда баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 4-5 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-4 февралда 0...+5 даража бўлади, 5-6 февралда -12...-7 даражагача пасаяди, кундузи 3 февралда +10...+15 даража бўлади, 4-6 февралда -7...-2 даражагача пасаяди.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 3 ва 6 февралда ёғингарчилик кутилмайди. 4 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 5 февралда баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 4-5 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-4 февралда 0...+5 даража бўлади, 5-6 февралда -10...-5 даражагача пасаяди, кундузи 3 февралда +10...+15 даража бўлади, 4-6 февралда -5...0 даражагача пасаяди.
 
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 3-4 февралда ёғингарчилик кутилмайди. 5-6 февралда баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 5-6 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 февралда 0...+5 даража бўлади, 4-6 февралда -8...-3 даражагачав пасаяди, кундузи 3-4 февралда +5...+10 даража бўлади, 5-6 февралда -5...0 даражагача пасаяди.
 
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади. Туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 4-5 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3-4 февралда кечаси -3...+2 даража, кундузи 0...+5 даража бўлади, 5-6 февралда кечаси -18...-13 даражагача, кундузи -15...-10 даражагача пасаяди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар