...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда россиялик ихтирочиларга платинали қотишма учун патент берилди


16:15, 01.02.2019 Жамият
 2 502

Кимё саноатида қўлланадиган катализаторли тўрлар учун мўлжалланган платинали қотишма ихтиро қилинди.

“В.Н. Гулидов номидаги Красноярск рангли металлар заводи” очиқ аксиядорлик жамияти мутахассислари томонидан кимё саноатида қўлланадиган катализаторли тўрлар учун мўлжалланган платинали қотишма ихтиро қилинди.
 
Ушбу ихтиронинг вазифаси барқарор механик хусусиятларга эга бўлган ва юқори каталитик фаолликни сақлаган ҳолда ундан тайёрланган каталитик пакетларнинг узоқ ишлатилишини таъминлайдиган катализатор тўрлари учун платинали қотишма таркибини ишлаб чиқишдан иборат. Бу ҳақда Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
 
Россиялик ихтирочилар Ёфимов Валерий ва Мамонов Сергейларга Агентлик томонидан ИАП 05695 рақамли патент берилди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:платина патент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар