...
МЕНЮ
ONLINE TV

Компьютер “сичқонча”сини ким ихтиро қилганини биласизми?


15:50, 09.10.2017 Бу қизиқ
 3 947

У ихтироси учун берилган 10 минг доллар гонорар билан кифояланиб, кичик далаҳовли сотиб олган эди. Агар ихтирони патентлаштирганида эди...

Бундан ярим аср муқаддам Стенфорд тадқиқот университети ходими Дуглас Карл Энгельбарт томонидан ихтиро қилинган қурилма, яъни компьютернинг дастлабки кўринишларига уланган ёрдамчи “эҳтиёт қисм” — мониторда курсорни ҳаракатга келтира оладиган мослама сифатида пайдо бўлган.
 


У текис жойда ҳаракатлантиришга мослашган бўлиб, митти ғилдиракли тахта қутича кўринишида бўлган.
 
Энгельбарт “сичқонча” номини айнан ким биринчи бўлиб қўллаганини аниқ эслолмайди...
 
Бироқ уни тадқиқот университетининг барча ходимлари узун думли сичқонга ўхшагани туфайли шундай деб атагани барчанинг ёдида.
 
Шу нарсага ойдинлик киритиш жоизки, Энгельбарт манипулятор, яъни ҳозирги “сичқонча”нинг ихтиро қилган, уни яратиш бўйича илмий иш олиб борган. Бироқ биринчи сичқонча Бил Инглиш исмли аспирант томонидан (Энгельбартнинг ёрдамчиси) ясалган.
 
Кейинчалик эса илмий гуруҳга қўшилган Жеф Рулифсон исмли тадқиқотчи компьютер сичқончасини такомиллаштирган.
 
Стенфорд университети архивида 1968 йилда ўз замонасининг оламшумул янгилиги бўлган ихтиро — сичқончанинг намойиши ёзилган видеотасма сақланади.
 
Аслини олганда Энгельбарт ҳозир Билл Гейтсдан машҳур ва бадавлат бўлиб кетиши мумкин эди. Бироқ у ихтироси учун берилган 10 минг доллар гонорар билан кифояланиб (у кичик далаҳовли сотиб олган эди), илмий ишларини давом эттира бошлади.
 
Борди­ю у ихтиросини ўз номига патентлаштириб, сўнг оммалашган қурилмадан, яъни  ишлаб чиқариладиган ҳар битта компьютер сичқончасидан ўз улушини олгандами, ҳозир бирорта оролни сотиб олган бўлармиди... 
Улуғ БЕК

Теглар:Компьютер сичқончаси Патентлаштирилмаган ихтиро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!