...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги йилда неча кун дам оламиз, иш қачондан бошланади?


00:10, 27.12.2018 Бу қизиқ
 24 663

29 декабрь, шанба куни Ўзбекистонда иш куни деб белгиланди ва дам олиш куни 31 декабр душанбага кўчарилди.

Келаси ҳафта Янги – 2019 йилни қаршилаймиз. Бу йил байрам ҳақиқий байрамдек ўтиши аниқ. Чунки дам олиш кунлари бошқа йиллардагига нисбатан ортган. Хўш, бу йил Ўзбекистонда Янги йил байрами муносабати билан неча кун дам олинади.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 12 ноябрь куни “2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонни имзолаган эди. Унга кўра, Янги йил байрамидаги дам олиш кунлари қуйидагича:
 
29 декабрь, шанба куни Ўзбекистонда иш куни деб белгиланди ва дам олиш куни 31 декабр душанбага кўчарилди.
 
Байрамона дам олиш кунларига эса 30 декабрь, якшанба кунидан старт берилади.  
 
1 январь – Янги йил. Табиийки, шу куни одатга кўра дам олинади.
 
2 январь, чоршанба “қўшимча дам олиш куни”, деб эълон қилинган.
 
3 январь, пайшанбадаги иш куни 5 январга кўчирилади.
 
Президент фармонига мувофиқ, бюджет ташкилотларида ушбу Фармоннинг 1-бандида белгиланган қўшимча дам олиш кунлари ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини уч иш кунига қисқартириш ҳисобига қопланади.
 
Ҳар йилги меҳнат таътили даврида сақланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини ҳисоблашда меҳнат таътилининг амалдаги давомийлиги ҳисобга олинади, унга ушбу Фармонда белгиланган қўшимча дам олиш кунлари қўшилади.
 
Ҳар йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги қисқартириш ҳисобга олинган ҳолда ўн беш иш кунидан кам бўлмаслиги керак.

Теглар:Янги йил Дам олиш куни 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!