Беркиладиган асосий кўчалардан ташқари яна қатор жойларда ҳам чекловлар жорий қилиниши мумкин.
Ҳаракат чекланувчи кўча ва майдонлар рўйхати билан танишинг:
1) Буюк Турон кўчаси – Алишер Навоий кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;
2) Зарафшон кўчаси – Алишер Навоий кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;
3) Матбуотчилар кўчаси – Шароф Рашидов кўчасидан Амир Темур скверигача;
4) Бухоро кўчаси – Буюк Турон кўчасидан Тарас Шевченко кўчасигача;
5) Истиқлол кўчаси – Буюк Турон кўчасидан Мустақиллик кўчасигача;
6) Мустақиллик кўчаси – Зарафшон кўчасидан Амир Темур скверигача;
7) Себзор кўчаси – Алишер Навоий кўчасидан Цирк биносигача;
8) Сўгалли ота кўчаси – Заргарлик кўчасидан Дилбанд кўчасигача.
Майдонлар:
“Compass” савдо мажмуаси олди майдони;
Хадра майдони (Ўзбек давлат цирки олди майдони)
Алгоритм даҳасидаги “Roison Elektronics” корхонаси олди майдони Халқлар Дўстлиги санъат саройи олди майдони;
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамда “Hyatt Regency” меҳмонхонаси олди майдони;
“Next” савдо мажмуаси олди майдони;
Бектемир тумани Маданият ва аҳоли дам олиш маркази олди майдони;
Темирйўлчилар маданият саройи олди майдони;
Алишер Навоий номидаги опера ва балет театри олди майдони;
Мирзо Улуғбек номидаги марказий боғ;
“Green Park” майдони;
“Эко боғ” ҳудудлари;
Тошкент ҳайвонот боғи олди майдони;
“Ашхабод” маданият ва истироҳат боғи ҳудуди;
“Дўстлик” маданият ва истироҳат боғи ҳудуди.