Террорчи гуруҳ етакчиси узоқ муддатга қамалди.
Суд Матбуот хизмати берган хабарга кўра, улар Россия Федерацияси Жиноят кодексининг бир нечата моддаси билан айбланган, хусусн, террорчилик ташкилотини ташкил этиш ва ҳокимиятни куч билан қўлга олиш каби.
Дастлабки тергов органлари версиясига кўра, 2015 йил декабрь ойида самарқандлик 43 ёшли Энвер Мамутов Бохчасарой (Қрим) шаҳрида “Ҳизб ут-Таҳрир” террорчилик ташкилоти уясини ташкил қилган. Ячейка таркибига у яна уч нафар ватандошини жалб этган. Ташкилотнинг мақсади – “исломий бўлмаган ҳукуматларни йўқ қилиш ва исломий давлатни, шу жумладан, Россия Федерацияси ҳудудида босқичма-босқич ўрнатиш”, дейилади ҳукмда.
Мамутов назоратидаги бўлим иши ҳақида ўз раҳбарларига интернет орқали ҳисобот бериб борган.
Радикал ғоя тарафдорлари Қримда қонуний ҳокимиятни ағдариб ташлаш режаларини амалга ошира олмадилар – улар ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан ушланган.
Суд қарорига кўра, Мамутов 17 йилга озодликдан маҳрум этилди. У жазони қаттиқ тартибдаги колонияда ўтайди. Унинг шерикларининг ҳар бири тўққиз йилга қамалди.