...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонга Қозоғистондан салқин ва нам ҳаво массаси келяпти


18:52, 24.12.2018 Бу қизиқ
 17 604

Вазирлик мамлакатда ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 25-29 декабрь кунлари мамалакат бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
 
25-26 декабрда Қозоғистон орқали Каспий денгизи ҳудудларидан деярли салқин ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. 25 декабрда Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида, 26 декабрда республика ҳудудларининг кўп қисмида бироз ёғингарчилик бўлади. Ҳаво ҳарорати 25 декабрда кечаси -5...0 даража, кундузи +2...+7 даражани, 26 декабрда кечаси -3...+2 даража, кундузи +5...+10 даражани ташкил этади.
 
27-28 декабрда қуруқ ва илиқ об-ҳаво ўрнашади, кундузги ҳаво ҳарорати +10...+15 даражагача, жанубда эса +16...+18 даражагача кўтарилади.
 
29 декабрда Каспий денгизи ҳудудларидан яна деярли салқин ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.  Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.  Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи +7...+12 даража бўлади.
 
Республика бўйича баъзи жойларда туман тушиши кутилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво ФВВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!