АҚШ ҳарбийларини Суриядан ортга қатариш тўғрисидаги қарор имзоланди.
Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған АҚШ президенти Дональд Трампни ИШИДнинг Сурияда қолган ҳар қандай гуруҳларини йўқ қилишга ишонтирган. Бу ҳақда Трамп ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
“Туркия Президенти Эрдўған Сурияда ИШИДдан нима қолган бўлса, барчасини таг-томири билан йўқ қилиш ниятида экани ҳақида мени хабардор қилди. У буни қила оладиган шахс, яна Туркия шундоққина қўшни мамлакат. Бизнинг ҳарбийлар эса уйга қайтади!”, деб ёзган Трамп.
АҚШ президенти Дональд Трамп жорий йил 19 декабрь куни америка аскарлари Суриядан чиқарилишини эълон қилганди. У бу қарорини Сурияда ИШИД устидан ғалаба қозонилгани билан руҳлантирган.
CNN телеканалининг маълум қилишича, Суриядан қўшинларни чиқариш бўйича қарор имзоланган. Ҳужжатда ҳарбийларни қайтариш муддати ва тартиби белгиланган.
Америка расмийларининг сўзларига кўра, 2 мингдан ортиқ ҳарбийни Суриядан олиб кетиш 60 кундан 100 кунгача вақт олади.
Эслатиб ўтамиз, Трамп Афғонистондаги АҚШ ҳарбийлари сонини қисқартириш ниятида. У бугунги кунда Афғонистонда бўлиб турган 14 минг аскарнинг 5 минггини ортга қайтаришни режалаштирган.

Суннатилла Абдуллаев