...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда “Gentra” автомобили ЙТҲга учради


10:47, 07.02.2019 Жамият
 7 303

Ҳайдовчи махсус асбоб-анжомлар ёрдамида чиқариб олинган.

2019 йилнинг 6 февраль куни тунда пойтахтнинг Миробод тумани Янги Қўйлиқ кўчасида “Gentra” русумли автоулови бошқарувини йўқотиб йўл четидаги дарахтга урилган.
 
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборотига кўра, бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор навбатчисига соат 00.02 да хабар қилинган.
 
Бошқарма Қутқарув отрядининг қутқарувчилари воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, машина салонида қисилиб қолган ҳайдовчини махсус асбоб-анжомлар ёрдамида чиқариб олган ва тиббиёт ходимларига топширишган. 

Теглар:Тошкент ФВВ ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар