Тошкент шаҳар ҳокимиятига пойтахт гербини ўзгартириш таклифи киритилган эди.
Тошкент шаҳар ҳокимияти пойтахт рамзини яратиш бўйича танлов ҳали давом этаётганини, герб тасдиқлангани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатдан йироқ эканини маълум қилди.
Хабарда айтилишича, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши томонидан натижалар танлов якунида тақдим этилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг июнь ойларида Тошкент шаҳар ҳокимиятига пойтахт гербини ўзгартириш таклифи киритилган эди.