Суд жараёнидан кейин Тўхтаназаров озодликка чиқарилган.
2018 йилнинг 22 сентябрь куни Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши депутати Олимжон Тўхтаназаров фуқаро М.И.дан 500 АҚШ доллари пора олаётган вақтда далилий ашёлар билан қўлга тушган эди.
Мазкур ҳолат юзасидан 2018 йил 22 сентябрь куни Олимжон Тўхтаназаровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди, 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, шу куни вилоят халқ депутатлари Кенгаши розилиги олинган ҳолда Тўхтаназаров ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
QALAMPIR.UZ’га Намангандаги расмийлар орқали берилган маълумотларга қараганда, Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгашининг собиқ депутати Олимжон Тўхтаназаров озодликка чиқиб, оиласи бағрига қайтган.
Тўхтаназаровга нисбатан қўзғазитилган жиноий иш судга оширилган. Суд жараёнидан кейин Тўхтаназаров озодликка чиқарилган.
Маълумот ўрнида, 2018 йилнинг 20 сентябрь куни муқаддам Поп туманида мактаб директори лавозимида ишлаган М.И. ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилган. У ўз аризасида ЖИБ Поп тумани судининг 2017 йил 14 октябрдаги ҳукми билан судланиб, эгаллаб турган лавозимидан озод этилганлигини, суд ҳукмидан норози бўлиб, 03.09.2018 йилда Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши депутати Олимжон Тўхтаназаровга мурожаат қилганида, у давлат органларидаги юқори мансабдор шахсларга пора бериш орқали суд ҳукмини бекор қилиб, оқлов ҳукми чиқартириб беришини ҳамда мактаб директори лавозимига ишга тиклаб беришини айтиб, эвазига 500 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилаётганлигини, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.