...
МЕНЮ
ONLINE TV

Марказий банк Олтин ва кумуш тангаларнинг янги нархларини белгилади


12:57, 06.02.2019 Жамият
 3 318

Эсдалик тангаларни сотиш нархи Марказий банк томонидан ҳар ҳафтада камида бир марта миллий валютада белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки олтин ва кумуш эсдалик тангаларнинг 6 февралдан амалда бўладиган нархларини белгилади.
 
Унга кўра:
 
1 та олтин танга нархи – 13 700 000 сўм;
 
1 та кумуш танга нархи – 266 000 сўмни ташкил этмоқда.
 
Эсдалик тангаларнинг ҳар бирини оғирлиги 31,1 граммдан иборат. Металлар пробаси 999,9 га тенг.
 
Эслатиб ўтамиз, сотувга 1994-2009 йилларда зарб этилган, 2 хил олтин ҳамда 14 хил кумуш эсдалик тангалари қўйилган. Уларнинг асиллик даражаси 999,9 ҳамда оғирлиги 31,1 граммдан иборат. 2018 йил 28 ноябрдан бошлаб эсдалик тангаларини тижорат банкларининг айрим филиалларида нақд ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар асосида сотиб олиш мумкин.
 
Эсдалик тангаларни сотиш нархи Марказий банк томонидан ҳар ҳафтада камида бир марта миллий валютада белгиланади.​​

Теглар:Марказий банк Эсдалик тангалар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар