...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистоннинг ялпи олтин-валюта захираси кўпайди


15:51, 23.01.2019 Жамият
 5 175

Марказий банк мамлакат олтин валюта захираси тўғрисида маълумот берди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мамлакатнинг 2019 йил 1 январь ҳолатига кўра олтин-валюта захирасини маълум қилди.
 
Ҳозирда Республиканинг ялпи олтин-валюта захираси 27 миллиард 81,4 миллион АҚШ долларини ташкил этмоқда.
 
Шундан 12 миллиард 440,7 миллион АҚШ доллари – хорижий валютадаги активлар, 14 миллиард 640,7 миллион АҚШ доллари – монетар олтин.
 
1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг соф олтин валюта-захираси 24 миллиард 394,1 миллион АҚШ доллар миқдорида эканлиги айтилди.
Кўрсаткичлар 01.12.2018 01.01.2019
I. Ялпи олтин-валюта захиралари 25 983,0 27 081,4
   1. Хорижий валютадаги активлар 11 016,0 12 440,7
   2. Монетар олтин 14 966,9 14 640,7
II. Соф олтин-валюта захиралари 25 291,7 26 394,1

Таъкидланишича, 2018 йил январь-декабрь ойларида олтин-валюта захираларининг камайиши қисман олтин нархининг 1296,50 дан 1281,65 долл/тр.унцияга пасайиши ҳисобига юзага келган. (нархнинг олтин-валюта захираларининг камайишга таъсири - 160,7 млн.долл.)
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Олтин-валюта Марказий банк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар