Президент германиялик ишбилармонлар билан учрашди.
Бугун, 23 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мюнхен шаҳрида Германиянинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.
Унда Siemens, Thyssenkrupp, Volkswagen, Knauf, Claas, MAN, Deutsche Bahn, Linde Group, Falk Porcshe Technik, Atlas International, Tenova, Giesecke & Devrient, Papenburg, Euler Hermes, Deutsche Bank, Commerzbank каби Европа ва жаҳон бозорининг етакчи компаниялари, молиявий тузилмалари раҳбарлари иштирок этди.
Учрашувда бугунги кунда Ўзбекистонда турли соҳаларда амалга оширилаётган қатъий янгиланиш ва ислоҳотлар, айниқса, иқтисодиётнинг эркинлаштирилаётгани мамлакатнинг изчил ривожланиши ва аҳоли фаровонлигининг юксалиши учун шарт-шароит яратаётгани таъкидланди.
Давлат раҳбари учрашув иштирокчиларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ташкил этиладиган Эксперт кенгаши фаолиятида фаол иштирок этишга таклиф қилди.
Самарали савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни мустаҳкамлашда Германия иқтисодиёти шарқий қўмитаси муҳим ўрин эгаллаши таъкидланди.
Ташкил этилаётган Инвестиция ва технологиялар қўмитаси ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликнинг янги механизмига айланиши лозимлиги қайд этилди.
Германия ишбилармон доиралари вакиллари Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни юқори баҳолаб, валюта ва солиқ тизимларининг либераллашуви, виза олиш тартиби соддалаштирилгани, жумладан, 30 кунгача муддатга визасиз тартиб жорий этилгани Ўзбекистонда муваффақиятли бизнес юритиш учун қўшимча қулайликлар яратганини таъкидлади.
Учрашувда Ўзбекистон ва Германия молиявий ташкилотлари, фирма ва компаниялари ўртасидаги шерикликни янада ривожлантириш, инвестиция-технологик ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.
Суҳбат чоғида мазкур ташриф икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқаларга янги мазмун бағишлашига ишонч билдирилди.
“Биз бу ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдормиз. Ўзаро ишончга асосланган истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз, деган Шавкат Мирзиёев.
Мулоқотда Ўзбекистон ва Германия молия муассасалари, фирма ва компаниялари ўртасида алоқаларни янада ривожлантириш, ўзаро маҳсулот етказиб бериш ва хизмат кўрсатиш ҳажмини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Суннатилла Абдуллаев