...
МЕНЮ
ONLINE TV

Солиқ ҳисоботининг шакллари тасдиқланди


14:45, 23.01.2019 Жамият
 4 623

Қарор билан ўндан ортиқ солиқ ҳисоботининг шакллари тасдиқланди.

“Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирликнинг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
 
Қарор билан солиқ ҳисоботининг қуйидаги шакллари тасдиқланди:
 
  • юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича;
 
  • жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўлов бўйича;
 
  • қўшилган қиймат солиғи бўйича;
 
  • акциз солиғи бўйича;
 
  • ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ва тижоратбоп топилма бонуси бўйича;
 
  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича;
 
  • юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича;
 
  • ягона солиқ тўлови бўйича;
 
  • ягона ер солиғи бўйича;
 
  • қатъий белгиланган солиқ бўйича;
 
  • бозорлар томонидан олинган даромадлар бўйича;
 
  • давлат божи ва автотранспорт йиғими бўйича;
 
  • товарларнинг айрим туманлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимлар бўйича.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Солиқ Қарор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар