...
МЕНЮ
ONLINE TV

Яширин цех фош этилди. 3 киши ишсиз қолди


11:52, 05.02.2019 Жамият
 6 691

Момиқ сочиқ ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келган.

Наманган вилояти Косонсой туманида рўйхатдан ўтмасдан тадбиркорлик билан шуғулланиб келган А.Мелихановга тегишли цехдан 86 миллион 330 минг сўмлик маҳсулот далилий ашё сифатида вақтинча сақловга олинди.
 
Наманган вилояти давлат солиқ бошқармаси хабарида келтирилишича, А.Мелиханов томонидан Косонсой шаҳри, Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган, фуқаро Ю.Дадаходжаевга тегишли бўлган бинони ижарага олиб, рўйхатдан ўтмасдан ноқонуний равишда 3 нафар ишчи ёллаб, момиқ сочиқ ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келган.
 
Назорат тадбири давомида қоидабузарга тегишли 5 турдаги умумий қиймати 86 млн. 330 минг сўмлик товар-моддий бойликлар далилий ашё сифатида вақтинча сақловга олинган.
 
“Шунингдек, А.Мелихоновга келгусида фаолиятини қонунийлаштириб, қўшимча иш ўринлари яратиш бўйича тушунтириш берилди”, дейилади солиқ бошқармаси хабарида.

Теглар:Яширин цех солиқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар