293 та ҳолатда 177,9 млн. сўм вафот этган фуқароларга тўланган.
Қайд этилишича, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан пенсия ва ижтимоий нафақаларнинг ўз вақтида ҳамда тўлиқ етказиб берилиши мониторинг қилинган.
Натижада 2018 йил давомида АТ “Халқ банк” ходимлари томонидан жами 4221 та ҳолатда 2 миллиард 776 миллион 500 минг сўм белгиланган тартибга зид равишда тўлангани аниқланган.
Жумладан,
- 293 та ҳолатда 69,6 млн.сўм банк ходимлари томонидан ўзлаштирилган;
- 97 та ҳолатда 40,8 млн. сўм тўлов рўйхатларига имзоларни қалбакилаштирилган;
- 293 та ҳолатда 177,9 млн. сўм вафот этган фуқароларга тўланган;
- 572 та ҳолатда 384,1 млн. сўм ишончномасиз ўзга фуқароларга тўланган;
- 651 нафар ётоқдаги фуқароларнинг 398,6 млн сўм пенсия ва нафақа пуллари уйига олиб бориб берилмаган;
- 75 та ҳолатда 100,5 млн. сўм республикадан ташқарига, 388 та ҳолатда 740,3 млн. сўм ҳудуддан ташқарига кўчиб кетган фуқароларга тўланган;
- 241 та ҳолатда 290,3 млн. сўм муддати тугаган шахсни тасдиқловчи ҳужжатларга асосан тўланган;
- 8 та ҳолатда 9,1 млн. сўм жазони ижро этиш муассасаларида бўлган фуқаролар учун тўланган;
- 745 та ҳолатда 2,7 млн. сўм пенсия пулига турли хил буюмлар қўшиб берилган;
- 858 та ҳолатда 562,6 млн. сўм бошқа амалдаги тартиб бузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган.