Дмитрий Петровский Россияда кексалик нафақасини бекор қилишни таклиф этгани учун фракция таркибидан чиқарилди.
Кеча, 20 ноябрь куни Ярославл шаҳар Думасининг “Ягона Россия” партияси кенгаши депутат Дмитрий Петровскийни партиянинг Думадаги фракциясидан четлаштирди. Депутатнинг “Pro Город” нашрига берган интервьюсида ўз қарашлари партиянинг бошқа аъзоларига нисбатан “замонавий” эканлигини таъкидлайди.
Петровский Facebook’даги саҳифасида Михаил Лермонтов ижодидан парча келтириб Ярославл шаҳар Думасининг “Ягона Россия” партиясига мурожаат қилади.
Эслатиб ўтамиз, Петровский пенсиялар фақат ногиронлик учун тўланиши кераклигини, ҳар бир шаҳар қандай яшаш, қачонгача ишлаш ва қачон пенсияга чиқишни ўзи ҳал қилиши лозимлигини ҳамда пенсия жамғармасининг мол-мулкини сотиш, ходимларини эса бошқа ишга ўтказишни таклиф қилганди.