...
МЕНЮ
ONLINE TV

Япониялик 11 ёшли бола рекорд ўрнатди


18:08, 21.11.2018 Олам
 11 869

Болакай 14 босқичдан иборат миллий тестдан муваффақиятли ўтди.

Японияда 11 ёшли мактаб ўқувчиси математикадан талабаларга берилувчи тестдпн муваффақиятли ўтди. “The Japan Times” нашри берган маълумотга кўра, у тестнинг барча машқларини еча олган энг ёш ўқувчи бўлган. Бундан аввалги рекорд 13 ёшли ўқувчига тегишли бўлган.
 
Хирото Такахаси Токиода яшайди ва бешинчи синфда ўқийди. У 3 ёшида математикага қизиқиб қолган.
 
Беш ёшида математика бўйича миллий тестнинг барча босқичларидан ўтишга тайёрлана бошлаган. Такахаси етти ёшида тестнинг 11-синф ўқувчилари учун мўлжалланган учинчи даражасидан, келаси йили тестнинг 12-синф ўқувчилари учун мўлжалланган иккинчи даражасидан муваффақиятли ўтган. Ҳар икки ҳолатда ҳам у тестдан ўтган энг ёш иштирокчи бўлган.
 
“Мен математик бўлишни, янги гипотеза ва теоремаларни исбот қилишни хоҳлайман”, деган болакай журналистларга.
 
Маълумот учун, “Сугаку кэнтэй” деб номланган тест 14 босқичдан иборат. Унинг 14-босқичи мактаб ёшигача бўлган болаларга берилади. Ундан ўтиш учун рақам ва шаклларни фарқлай олса етарли. Биринчи босқич эса коллеж ва университет талабалари учун мўлжалланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Япония Математика Рекорд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!